Туркияда 2019 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик фирибгар қўлга олинди

Туркияда фирибгарлик содир этганликда гумон қилинган Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги бош консуллиги матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, 47 ёшли А. А. фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб 2019 йилдан бери қидирувда бўлган.

Шундан сўнг, эркак Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Бугун айбланувчи Бош консулхона ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасига депортация қилинди, — дейилади хабарда.

Шунингдек, эркакнинг қилмишидан жабр кўрган фуқаролардан Бош консуллик ёки Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралган.

Жаҳон