Толиббой Йўлдошев Паралимпия ўйинларида олтин медаль соҳибига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Толиббой Йўлдошев 2024 йилги Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида F37 классида диск улоқтириш дастурида финал баҳси якунланди. Унда иштирок этган Йўлдошев ўз фаолиятидаги энг яхши натижани (57,28 м) кўрсатди ва олтин медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, дастурда қатнашган яна бир Ўзбекистон вакили Қудратуллахон Маъруфхўжаев 46.79 метр натижа билан 9-ўринни банд этди.

Эндиликда Ўзбекистон миллий делегацияси ҳисобида тўққизта олтин, олтита кумуш ва тўртта бронза медали бор.

Жаҳон