Сафия Бурханова Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси вакили Сафия Бурханова 2024 йилги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

Бугун, 6 сентябрь куни пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш баҳслари якунланди.

Ушбу йўналишда қатнашган ўзбекистонлик Сафия Бурханова 14.12 метр натижа кўрсатиб, делегация ҳисобига олтинчи кумуш медални олиб келди.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда делегация ҳисобида 8 олтин, 6 кумуш ва 4 бронза медали бор.

Жаҳон