Самарқандда ерни 36 минг АҚШ доллар евазига сотишни ваъда қилган кадастр ходими ушланди

Самарқанднинг Ургут шаҳрида жойлашган 25 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган кадастр ходими қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, фирибгар келишилган 36 минг АҚШ долларидан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Натижада, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар