Фарғонада 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида 17 ёшли ўсмир чўкиб кетди, деб хабар беради Repost.uz нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб.

Қайд этилишича, 24 июль куни соат 13:30 атрофида йигит Қовунчи маҳалласидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналида сузаётган бўлган.

Оқибатда йигит эҳтиётсизлик туфайли каналда чўкиб кетган, дейилади хабарда.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар