Сурхондарёда судья 3 минг доллар пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида хўжалик ишлари бўйича судьяси йирик миқдорда пора олаётган вақтида қўлга олинди, деди «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов.

Маълумотларга кўра, гумонланувчи 3 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинган.

Қайд этилишича, у ўтган йили «намунали судья» унвони учун танловда ғолиб чиққан. Тегишли мукофот 2020 йилда таъсис этилган. Ушбу мукофот одил судловни амалга оширишда самарали меҳнат кўрсатган судьяларга берилади.

Ҳозирча расмий идоралар воқеа юзасидан изоҳ бермаган.

Янгиликлар