Тадқиқотчилар вейпингни глобал ўрганишга ва уни тартибга солиш чорасини кўришга чақиришди

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, вейпинг деб аталувчи электрон никотинни етказиб бериш тизимлари (ESDN)дан фойдаланиш бошқарувининг самарали ёндашувларини ўрганиш учун глобал саъй-ҳаракатларга эҳтиёж бор.

Улар ESDN сотишни тўлиқ тақиқлаш самарасиз бўлиши мумкинлигини таъкидлайдилар ва муқобил ёндашувлар бўйича кўпроқ тадқиқотлар ўтказишга чақирадилар. Ёшлар орасида вейпингнинг тобора оммалашиб бораётганлиги  ташвишланишга сабаб бўлмоқда, шу билан бирга соғлиқ учун узоқ муддат давомидаги таъсири ноаниқлигича қолмоқда.

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вояга етмаганларга вейп сотишни тақиқлаш ёки қатъий тартибга солишни тавсия қилади, аммо бундай чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисида далиллар деярли йўқ.

Баъзи мамлакатлар вейпларни истеъмол товарлари сифатида сотишга рухсат беришади, бошқалари эса дори сифатида фойдаланишни чеклаш каби қатъий чораларни қўллашади. Вояга етмаганлар томонидан вейплардан фойдаланишни минималлаштириш масаласи никотинга қарамликнинг салбий таркибий қисмидир ва соғлиқ учун узоқ муддатли таъсири долзарблигича қолмоқда. 

Тадқиқотчилар турли хил тартибга солиш усулларининг самарадорлигини, шу жумладан вояга етмаганларнинг вейп истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни тўплашни таққослаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказишга чақирмоқда.

Янгиликлар