Ўзбекистонда ҳафта давомида кунлар совиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон бўйлаб 3-6 ноябр кунлари ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. Бу ҳақда Узгидромет хабар беради.

Жумладан, мамлакатнинг барча ҳудудлари бўйлаб совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. 3-ноябрдан 5-ноябргача баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади, 4-ноябрь баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

4 ва 5-ноябр кунлари ҳарорат кечаси 0 -3°совуқгача, шимолда -5° совуқгача, кундузи 5-10° илиқгача аста-секин пасаяди.

6-ноябрдан бошлаб ҳафта охиригача Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Баъзи ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорат 3-5 даража илиқгача, кундузи 13-16 даража илиқгача кўтарилади.

Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлади, бугун куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16 даража илиқни ташкил этади.

4 ноябрдан 5 ноябрнинг тонгига қадар вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорат 4-5 ноябрда кечаси 0-2 даража совуқгача, кундузи 5-7 даража илиқгача пасаяди. Ҳафта оҳирида кечаси салқин ҳаво ҳароратлари сақланиб қолади, кундузи эса 10-13 даража илиқгача кўтарилади.

AI News