Ҳиндистонда автобус ва юк машинасининг тўқнашуви оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Телангана штатида юк машинаси ва автобус тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, автобус Хайдарабад томон ҳаракатланаётган бўлган. Тўқнашув натижасида камида 24 киши ҳалок бўлган, яна бир неча йўловчи жароҳат олган.

Қаттиқ зарба оқибатида юк машинасидаги шағал автобус устигa тўкилган ва ичкардаги одамларни босиб қўйган. Натижада қутқарувчилар экскаваторлар ёрдамида жабрланувчиларни чиқариб олган.

Аниқланишича, юк машинаси ҳайдовчиси тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган. Штатнинг бош вазири Ревант Редди жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча хизматларни сафарбар этишни топширган.

AI News