Ижтимоий тармоқларда 15 млн Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари тарқалгани ҳақида хабар пайдо бўлди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари ноқонуний тарқалгани ҳақида ахборот тарқалди.

Хусусан, хабарларда электрон ҳукуматнинг турли давлат ва нодавлат хизматларига киришда фойдаланиладиган марказий OAuth сервери хавфсизлиги бузилгани айтилмоқда. Ушбу хизматлар қаторига Ички ишлар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя агентлиги, Статистика қўмитаси ҳамда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси тизимлари киради.
Қайд этилишича, эҳтимолий киберҳужум оқибатида 15 миллион фойдаланувчининг шахсий маълумотлари интернет тармоғида тарқалган бўлиши мумкин.
Вазият юзасидан Киберхавфсизлик марказида изоҳ берилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда ва ҳолат юзасидан қўшимча малумотлар тақдим этилади, — дейилади марказ хабарида.
Фуқаролардан шахсий малумотларни бошқа шахсларга ошкор этмаслик, давлат ва бошқа электрон ахборот тизимларига киришда мураккаб логин ва пароллардан фойдаланиш сўралди.





