Тошкентда йўл бўйидаги автотураргоҳлар учун резидентлик рухсатномалар берила бошланди

Энди Тошкент шаҳри аҳолиси ўз уйлари яқинидаги пуллик тўхташ жойларидан фойдаланиш учун резидентлик рухсатномасини my.gov.uz сайти орқали онлайн расмийлаштириши мумкин.

Мазкур хизмат мутлақо бепул бўлиб, унинг учун ҳеч қандай тўлов ундирилмайди.

Хусусан, рухсатномани олиш учун:

• my.gov.uz порталига кирилади ва «Poytaxt Parking резидентлик рухсатномаларини олиш» хизмати танланади;

• сўралган маълумотлар тўлдирилади ва ариза юборилади;

• ариза кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Маълумот учун, рухсатнома 1 йил давомида амал қилиниб, битта хонадон манзилига 2 тагача рухсатнома берилади.

 

Ўзбекистон