Aviator савдо марказида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентдаги Aviator савдо марказида юз берган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ёнғиндан кейин вайроналар остидан 2023-йил май ойида туғилган қизнинг жасади топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат нотижорат ташкилоти мансабдор шахсларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 31 январ куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Aviator савдо марказида йирик ёнғин содир бўлган эди.

Ўзбекистон