Ўзбекистон Бош вазирига янги маслаҳатчи тайинланди

Отабек Турдимуҳаммадович Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинлов Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонида кўзда тутилган.

Шу муносабат билан Раҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон