Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2026 турнири ғолиби бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилган Tata Steel Chess 2026 мусобақасида чемпионликни қўлга киритди.

Хусусан, 13 та партиядан иборат баҳслар якунига кўра, Нодирбек Абдусатторов 6 та ғалабага эришиб, 1 та мағлубиятни бошидан кечирди, қолган 6 та ўйин эса дуранг билан якунланди. Натижада у 13 имкониятдан 9 очко жамғарди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик гроссмейстер илк бор Tata Steel Masters турнирида чемпионлик унвонини қўлга киритди.

Қанчалик бахтли эканимни сўз билан ифода этиб беролмайман. Бу жуда узоқ ва машаққатли йўл бўлди. Ҳар сафар ғалабага жуда яқин келардим, аммо йиллар давомида озгина етишмай қоларди. Ниҳоят, бу турнирда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдим — у ҳам жуда чиройли ўйин билан. Бу эса фаолиятимдаги энг муҳим лаҳзалардан бири, — деди Абдусатторов ғалабадан сўнг.

Спорт