Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади
Мирзиёева ўзининг нутқида дунёдаги вазият, БМТнинг роли, Марказий Осиёдаги ўзгаришлар, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, экология ва сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига тўхталиб ўтди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси умумий мунозараларида нутқ сўзлади.
БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, зиддиятлар тобора ортаётган, ўзаро ишонч эса йўқолиб бораётган ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг қатъий позицияси ҳақида сўзладим. Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз, — деди Мирзиёева.

Саида Мирзиёева, ўз нутқида Марказий Осиёдаги туб ўзгаришлар, Ўзбекистондаги ислоҳотлар, экология ва Орол фожиаси, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтди.
Бугун ҳеч бир давлат глобал муаммоларни ёлғиз ўзи ҳал эта олмайди. Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этиш йўлида муносиб ҳиссасини қўшишга доимо тайёр, — деб таъкидлади Мирзиёева.






