Ўзбекистон Вануату билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Тинч океанидаги Меланезия давлати Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 169-мамлакат бўлди

Ўзбекистон Вануату билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қўшма коммюнике 2026 йил 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Вануату Республикалари ўртасида имзоланди.

Икки давлат ҳукуматлари номидан мазкур ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Вануатунинг БМТ ҳузуридаги миссияси раҳбари Одо Теви имзолади.

Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасида халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.

Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Тинч океани минтақаси давлатлари билан дипломатик ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон