Бугундан бошлаб Ўзбекистонда «метан заправкалар» ишлай бошлади

Бугун, 2 февралдан бошлаб, Ўзбекистондаги «метан заправка» шохобчалари соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади, дея хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Фарғона водийсида «метан заправка» ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланиши таъкидланди.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойларида ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари «метан заправка» фаолиятига вақтинча чеклов киритилган эди.

Ўзбекистон