Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпиадада иштирок этиш учун 4 та йўлланма қўлга киритди

Ўзбекистон вакиллари Италияда ўтадиган 2026 йилги Қишки Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун 4-та йўлланма қўлга киритдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Саралаш цикли якунларига кўра, Дмитрий Чигирев ҳамда Екатерина Гейниш фигурли учишнинг жуфтлик, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом, Даниил Ейбог шорт-трекнинг 500 метр масофага югуриш йўналишларида Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлишди.

Афсуски, тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирев жароҳат олиб, Олимпиадагача тиклана олмади. Шу боис, мусобақаларда спортчиларимиз тоғ чанғи ва шорт-трек дастурларида стартга чиқишади, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бўлaжaк қишки Олимпия ўйинлари 6–22 февраль кунлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д’Ампессо шаҳарларида ўтказилади.

Спорт