Самарқандда ЙТҲ оқибатида велосипедчи ҳалок бўлди
Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда велосипедчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳодиса 29 январь куни соат 18:20 лар атрофида «Жумабозор» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи D-069 автомобиль йўлининг 12-километрида юз берган.
Маълум қилинишича, «Isuzu» русумли юк автомобили велосипедда ҳаракатланаётган фуқарони уриб юборган, натижада у йўл қатнов қисмига йиқилган. Шундан сўнг уни «Damas» русумли автомобил босиб кетган.
Натижада фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





