Филиппинда 350 нафар йўловчиси бўлган паром чўкиб кетди: 10 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Филиппин соҳиллари яқинида паромнинг чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятларга таяниб, «Синьхуа» агентлиги хабар берди.

Камида 13 нафарнинг жасади топилди, 300 нафардан ортиқ одам бўлган ороллараро паром душанба куни эрталаб Басилан вилояти яқинида чўкиб кетганидан сўнг, яна 100 нафардан ортиқ киши ҳанузгача бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилмоқда, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кема порт шаҳри Замбоангадан Сулу вилоятидаги Жоло жанубий ороли томон йўл олган. Фалокат пайтида паром бортида 332 нафар йўловчи ва 27 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Ҳалокатда омон қолганлар сони ҳозирча аниқланмоқда.

Жаҳон