Ўзбекистонда ярим йил ичида 2,3 мингга яқин ЙТҲ юз берди
Содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 3,3 мингдан ортиқ киши жароҳатланди, энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида қайд этилди

2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 2 286 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, деб хабар беради Статистика қўмитаси
ЙТҲлар оқибатида жабрланганлар сони 3 306 нафарни ташкил этди. Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида 420 та, энг ками эса Бухоро вилоятида 48 та қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида:
• Қорақалпоғистон Республикаси — 114 та;
• Андижон вилояти — 160 та;
• Бухоро вилояти — 48 та;
• Жиззах вилояти — 75 та;
• Қашқадарё вилояти — 135 та;
• Навоий вилояти — 83 та;
• Наманган вилояти — 196 та;
• Самарқанд вилояти — 311 та;
• Сурхондарё вилояти — 120 та;
• Сирдарё вилояти — 50 та;
• Тошкент вилояти — 271 та;
• Фарғона вилояти — 218 та;
• Хоразм вилояти — 85 та;
• Тошкент шаҳри — 420 та.





