Россияда ота-она қаровисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Россия ҳудудида она-она қаровисиз, назоратсиз ёки оғир ижтимоий аҳволда бўлган бир гуруҳ вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Дунё агентлиги хабар беради.

Жумладан, дастлаб ишчи гуруҳ томонидан Санкт-Петербург, Челябинск ва Москва шаҳарларида назоратсиз қолган ёки оғир ижтимоий аҳволда бўлган 16 нафар вояга етмаган бола аниқланиб, Ўзбекистонга қайтарилди.

Шунингдек, Екатеринбург, Волгоград, Уфа, Нижний Новгород, Хакасия, Москва вилояти, Махачқала ва Новосибирск шаҳарларидан 19 нафар ота-она қаровисиз қолган боланинг мамлактга қайтишига ҳам кўмаклашилди.

Вояга етмаган болаларнинг шахсий маълумотларини аниқлаш, уларни Ватанга қайтариш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш ишлари Россия Федерациясининг ваколатли органлари билан ҳамкорликда амалга оширилгани билдирилди.

AI News