Афғонистонда рўй берган зилзилада 7 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда 6,3 магнитудали зилзила натижасида камида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий ҳокимиятларга таяниб хабар берди.

Шунингдек, яна тахминан 150 киши жароҳат олгани айтилмоқда. Балх вилояти вакили Ҳажи Заиднинг маълум қилишича, ер ости силкиншлари Мозори Шариф шаҳридаги Кўк масжиднинг бир қисмини вайрон қилган.

Зилзила 3 ноябрь куни соат 01:29 да Афғонистоннинг Самангон вилоятида, 28 км чуқурликда қайд этилган.

Ер ости силкиншлари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг жанубида хам сезилган.

AI News