Колумбияда ер силкинишидан сўнг иқтисодиётда фавқулодда ҳолат жорий этилди

Мамлакатда объектларни қайта тиклаш учун хайрия маблағларини йиғадиган фонд ташкил этилади

Колумбия президенти Абелардо де ла Эсприэлья ер силкиниши оқибатларини бартараф этиш учун иқтисодиётда фавқулодда ҳолат режимини жорий этишни эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Жабрланган ҳудудларни қайта тиклаш жараёнини тезлаштириш жуда муҳимдир. Шу сабабли мамлакатга ушбу инқирозни тегишли даражада бартараф этиш учун иқтисодий соҳада фавқулодда ҳолат режимини эълон қилишга қарор қилганимни маълум қиламан, — деди у матбуот анжуманида.

Мамлакатда офатдан жабр кўрган шифохоналар, таълим муассасалари, бинолар, йўллар ва аэропортларни қайта тиклашга мўлжалланган хайрия маблағларини йиғадиган фонд ташкил этилади.

Фавқулодда ҳолат иқтисодиётни жонлантириш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади, улар инвестицияларни рағбатлантиради, лойиҳаларни амалга ошириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этади ҳамда жабрланган ҳудудларда янги иш ўринларини яратади.

Ҳукумат жабрланган фуқароларга тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатиш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор чораларни кўради.

Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Чоко департаментидаги Сан-Хосе-дель-Пальмар шаҳри яқинида 7,4 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Оқибатда камида 265 киши ҳалок бўлди.

Жаҳон