Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган топ-5 мамлакатлар қаторига кирди
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 37% ошган

Ўзбекистон 2026-йилнинг январ-март ойларида хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича энг юқори ўсиш суръатларини кўрсатган дунёдаги етакчи беш давлат қаторига кирди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
БМТ Туризм ҳисоботида қайд этилишича, 2026-йил январ-март ойларида жаҳон бўйича халқаро саёҳатлар ҳажми ўртача 2% ошиб, 307 миллион сайёҳни ташкил этди. Бу эса, 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 6 миллион сайёҳга кўпайган.
Таъкидланишича, 2025-йилда Ўзбекистоннинг рекордлари янгиланганиб, 12 ойда 11,7 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрган. 2026-йилнинг дастлабки 5 ойида мамлакатга 5,3 миллиондан ортиқ турист келган.
Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг кўпайиши виза режимини кенгайтириш, транспорт қулайлигини ошириш ва фаол халқаро маркетинг сиёсати билан боғлиқлиги билдирилди.
Янги меҳмонхоналар, саёҳат компаниялари ва туризм мутахассислари сони сезиларли даражада ошган, бу эса мамлакат инфратузилмасини мустаҳкамлайди ва уни жаҳон саёҳат бозорида янада рақобатбардош қилган.
Жумладан, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби анъанавий тарихий марказлардан ташқари, экологик ва гастрономик туризмга бўлган қизиқиш ҳам ортиб бормоқда. Бу эса мамлакатнинг сайёҳлик таклифларининг хилма-хиллашувини кўрсатмоқда.
Қайд этилишича, узоқ хориждан келаётган сайёҳлар сонининг кўпайиши Ўзбекистоннинг минтақавий йўналиш чегараларидан чиқиб, глобал туризмда ўз ўрнини мустаҳкамлаётганидан далолат беради. Бу ютуқлар БМТ Туризм барометрида тасвирланган глобал тенденциялар доирасида туризм соҳасининг янада ривожланиши учун қулай истиқболларни яратмоқда.





