Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 235 кишига етди

Шу билан бирга 4300 дан ортиқ одам жароҳат олган

Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 235 кишига етди, 4,3 мингдан ортиқ инсон жароҳат олди. Бу ҳақда Venezolana de Television телеканали мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Карлос Альварадо сўзлари таяниб маълум қилди.

Афсуски, ҳаёт белгиларисиз келган ёки тиббиёт муассасаларимизга келганида вафот этган 235 га яқин беморни қабул қилдик, — деди Альварадо.

Алварадонинг сўзларига кўра, 4300 дан ортиқ ярадорларга ёрдам кўрсатилган. Вазир «улардан баъзиларининг жароҳатлари енгил, аммо аҳволи ўртача ва оғир беморлар ҳам борлигини» таъкидлади.

Маълум қилинишича, ҳозирда кўплаб фуқаролар жарроҳлик амалиётига муҳтож.

Жаҳон