Ўзбекистон йўлларида сўнгги 9 ой ичида 1,3 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлди
2025-йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонда 5895 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхоновнинг маълум қилди.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари сони 3,8 фоизга камайган.
Жабрланганлар сони 4759 нафардан 4592 нафарга (3,5%), вафот этганлар сони 1368 нафардан 1303 нафарга (4,8%) камайган.
Шунингдек, пиёдалар иштирокида содир бўлган ЙТҲлар ҳам камайиб, 2855 дан 2689 тага (5,8%) пасайиш қайд этилган.





