Ўзбекистон президентининг янги маслаҳатчилари ва маслаҳатчи ўринбосари тайинланди
Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг икки нафар маслаҳатчиси ҳамда маслаҳатчи ўринбосарини тайинлаш тўғрисидаги фармонларни имзолади, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Обид Арзикулович Хакимов президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимини тарк этди.
Азиз Юлдашевич Магрупов президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан олинди.





