Ўзбекистонда 1 март куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

1 март куни Ўзбекистонда баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

Фото: sputniknewsuz.com

Хабарга кўра, 1 март куни Ўзбекистонда баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 13-18 даража илиқ бўлади.

Қайд этилишича, Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқни ташкил этади.

Таъкидланишича, республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар