Самарқандда «Spark» автомобили ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Самарқанд вилоятида «Spark» автомобили ҳайдовчиси пиёда фуқарони уриб юборган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси

Хабарга кўра, 26 февраль куни соат 17:30 ларда Ургут тумани ва М-39 автомобиль йўлини боғловчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 65—66-километр оралиғида «Spark» ҳайдовчи пиёда аёлни уриб юборган.

Таъкидланишича, ҳодиса пиёданинг йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтиши ва «Spark» автомобили ҳайдовчиси тезликни оширгани оқибатида юзага келган. Меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчи тўхташга улгурмаган.

Қайд этилишича, жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси томонидан тергов ишлари амалга оширилмоқда.

Янгиликлар