ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисобга олиш факти 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг мурожаатлари асосида фаолияти шубҳали деб топилган корхоналар билан амалга оширилган битимларни ўрганиб чиқиш учун тезкор равишда камерал солиқ текширувлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

Хабарга кўра, 28 февраль ҳолатига республика бўйича жами 7 240 та корхонада 728,8 миллиард сўмлик асоссиз ҳисоб (зачет)га олинган қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) суммаларига аниқлик киритиш бўйича камерал солиқ текширувлари якунланди.

Натижада:

  • 7 120 та, яъни 98,4 корхонада (728,8 миллиард сўм) «сохта» операцияларни амалга ошириш фактлари тасдиқланди;
  •   Шундан 103 та ташкилотда (13,5 миллиард сўм) ҚҚС суммасини ноқонуний ҳисоб (зачет)га олиш факти қисман тасдиқланди;
  •  116, яъни назорат тадбирлари ўтказилган 1,6 фоиз солиқ тўловчилар томонидан 18,6 миллиард сўмлик ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олганлиги ҳолатлари бўйича асословчи хужжатлар тақдим этилди.

Шу сабабли улардан  ортиқча олинган маблағларни қайтариш бўйича тезкор жараёнлар бошланди.

Шунингдек, камерал солиқ текширувлари жараёнида 156 та корхона томонидан ҚҚС суммасини тўғри ҳисоб (зачет)га олиш билан боғлиқ йўл қўйилган бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳам аниқланиб, уларга нисбатан 5,8 миллиард сўмлик солиқлар қўшимча ҳисобланди.

Ҳозирда мурожаатларни кўриб чиқиш давом этмоқда.

Янгиликлар