Дунёдаги оммабоп смартфонлар рейтинги эълон қилинди

Омдиа таҳлилий компанияси 2020 йил якунлари бўйича дунё бўйлаб етказиб берилган смартфонлар ҳисоботини эълон қилган. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.ru’га асосланиб, Zamon.uz хабар қилди.

Маълум бўлишича, энг кўп етказиб берилган смартфонлар қаторидан Apple, Samsung ва Xiaomi моделлари ўрин олган, бироқ рўйхат етакчиси iPhone 11 — бозорга у 64,8 миллион нусхада ишлаб чиқарилган. Ушбу моделдан олдинги смартфон — iPhone XR ҳам 2019 йилда шу каби рейтингга бошчилик қилган.

Қайд этилишича, иккинчи ва учинчи ўринларни ҳам Apple компанияси эгаллаган, умумий ҳисобда iPhone’лар рейтингнинг беш поғонасини эгаллаган. Apple қурилмаларидан сўнг, Galaxy A 51 жойлашган.

Топ 10 рўйхатда:

  • iPhone 11 — 64,8 миллион;
  • iPhone SE (2020) — 24,2 миллион;
  • iPhone 12 — 23,3 миллион;
  • Galaxy A 51 — 23,2 миллион;
  • Galaxy A 21s — 19,4 миллион;
  • Galaxy A 01 — 16,9 миллион;
  • iPhone 12 Pro Max — 16,8 миллион;
  • Galaxy A11 — 15,3 миллион;
  • Redmi Note 9 Pro— 15 миллион;
  • iPhone 12 mini— 14,8 миллион.

Шунингдек, етказиб берилган iPhone 12 минилар сони iPhone 12 Pro’дан кўпроқ, аммо савдо натижалари ҳисоботида кичик модель у қадар юқори эмас. iPhone 12 Pro Омдианинг етакчи смартфонлар қаторидан жой олмаган.

Янгиликлар