Бухорода газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Бухородаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўкони ертўласида газ портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди.

Вазирлик хабарига кўра, 1 март куни соат 08:57 ларда Бухоро шаҳар, “Ёшлик” МФЙ, Алпомиш кўчасида жойлашаган икки қаватли бинонинг 1-қаватидаги автомобиль эҳтиёт қисмлари дўконининг ертўласида газҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлгани тахмин қилинмоқда.

Чақнаш оқибатида 1-қаватнинг икки дона бетон плитаси қулаб тушган. Чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойида ёнғин содир бўлмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган ва яна бир нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Воқеа жойига вилоят ва шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда ёнғин-қутқарув экипажлари, ИИБ, Прокуратура, “Ҳудудгазтаъминот” ва ССБ ходимлари чиққан.

Янгиликлар