⚡️ Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Куни кеча Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент).

Шунингдек, ўтган вақт мобайнида:

  • AstraZenecaнинг — 660 минг доза,
  • ZF-UZ-VAC2001нинг:
  • 27 мартда — 1 миллион доза,
  • 27 апрелда — 1 миллион доза,
  • 18 майда — 1 миллион доза,
  • 19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган эди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 миллион 330 минг дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Янгиликлар