Хитойда «Гаеми» тўфони туфайли камида 30 одам қурбон бўлди
Хитойнинг Хунань провинциясида «Гаеми» тўфони туфайли камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 35 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳабарларга кўра, минтақада қидирув-қутқарув ишлари фаол давом этмоқда. Шунингдек, транспорт ҳаракати, электр таъминоти ва маҳаллий телекоммуникация тармоғи тикланган.
Кучли ёмғир туфайли маҳаллий ҳокимият 95 минг кишини хавфсиз жойларга эвакуация қилган, деярли 49,8 мингга яқин фуқаро шошилинч ёрдамга муҳтож бўлган.
Кучли ёғингарчилик натижасида вилоятда 107,5 минг гектар қишлоқ хўжалиги экинлари ҳам зарар кўрган, шундан 17,1 минг гектар майдон бутунлай нобуд бўлган.