Ўзбекистонда аудиторларнинг иш сифатини текшириш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда аудиторларнинг иш сифатини текшириш тартиби белгиланди.

Қайд этилишича, 28 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори имзоланган.

Низомга мувофиқ:

  • ташқи назорат молия вазирининг буйруғи асосида Молия вазирлиги томонидн 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади;
  • ташқи назоратни амалга оширишда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари вакиллари жалб қилинади;
  • ташқи назорат охирги икки молиявий ҳисобот даврида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотларига нисбатан ўтказилади;
  • тижорат банкларини мажбурий аудиторлик текширувдан ўтказган аудиторлик ташкилотлари Марказий банк билан биргаликда ташқи назоратдан ўтказилади;
  • ташқи назорат объекти аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хизмати кўрсатишдаги фаолияти ҳисобланади, шу билан бирга ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;
  • аудиторлик ташкилоти томонидан керакли маълумотларни тақдим этмаслик уни аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқаришга асос бўлади;

Маълумот учун: аудиторлик ташкилоти аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган тақдирда, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ва фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

  • ташқи назорат ўтказилганда текширувчилар «текширишларни рўйхатга олиш» китобини тўлдиришлари лозим;
  • текшириш натижаси бўйича аудиторлик ташкилотига 30 кун муддат ичида камчиликларни тўғирлаш ҳақида хабарнома берилади;
  • аудиторлик фаолиятидан бошқа фаолият билан шуғулланганлик, аудиторлик текширувида ўрнатилган чекловларга риоя этмаганлик ва сохта аудиторлик хулосалари тақдим этилганлиги аниқланганда Молия вазирлиги судга мурожаат этишга ҳақли;
  • ташқи назорат натижалари ва кўрилган чоралар Молия вазирлиги сайтида эълон қилинади.

Шунингдек, ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29 сентябрдан кучга киргани маълум қилинган.

Янгиликлар