Ўзбекистонда электрон сигаретлар ва вейпларга тақиқ қўйиладими?

Мутахассисларнинг фикрича тақиқ контрабанда ва сифатсиз маҳсулотларнинг кўпайишига олиб келади.

Айни пайтда Ўзбекистонда электрон сигаретлар ва вейпларга тақиқ қўйиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотларни пропорционал назорат қилиш бир қатор мамлакатларда чекувчилар сонининг шиддатлик билан тушишига олиб келган ва ушбу маҳсулотнинг вояга етмаганлар орасида тарқалишининг олдини олган.

Мутахассислар Ўзбекистонда электрон сигаретлар ва вейпларга қўйиладиган тақиқ қай даражада самарали эканлигига ўз муносабатларини билдиришди.

Субминтақавий Осиё-тинч океани, яқин Шарқ ва Африка БАТ компаниялар гуруҳлари директори Ваел Сабра бундай тақиқни қўллаб қувватламаслигини ва мувофиқлаштирилган назорат бошқаруви тарафдори эканини айтди. Мамлакатга олиб кирилаётган ва вояга етмаганлар эътиборини жалб қилиши мумкин бўлган маҳсулотни назорат қилиниш зарурлигини айтиб ўтди. Бундай тақиқ натижасида мамлакатга ноқонуний олиб кириладиган тақиқланган маҳсулотларнинг тарқалиши ҳосил бўлган бўшлиқни тўлдириши мумкинлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Ваел Сабра никотин қадоқчаларнинг тарқалганлик даражасини Европа, хусусан, Швеция мисолидаги вазият билан таққослаш мумкинлигини ва улар чиндан ҳам чекувчиларга таркибида камроқ зарарли модда мавжуд бўлган маҳсулотларга ўтишга ёрдам берганини қўшимча қилди.

Шунингдек анжуман иштирокчилари никотин маҳсулотларга нисбатан тақиқловчи ёндашувга қарши бир қатор сабаб ва мисоллар келтириб, ушбу тақиқ олиб келиши мумкин бўлган салбий оқибатлар ҳақида ҳам сўз юритишди.

Мисол тариқасида қонуний сотувга ва иш ўринларига етадиган зарар, контрабанда ва сифатсиз маҳсулотларнинг кўпайиши, зарарли одатни ташламоқчи бўлган чекувчиларни муқобил танловдан маҳрум этиш кабиларни келтириш мумкин.

Ўзбекистонда электрон сигаретларни тақиқлаш саволи ҳали очиқлигича қолмоқда.

Янгиликлар