Самарқандда 4 магнитудали зилзила содир бўлди

Ургут туманида юз берган зилзила кучи Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида сезилган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 6 май куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 10:41 да зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Самарқанд вилояти, Ургут тумани. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

— Ургут туманида 2-3 балл, 29 км;

— Тойлоқ туманида 2 балл, 38 км;

— Китоб туманида 2 балл, 38 км;

— Булунғур туманида 2 балл, 45 км;

— Шаҳрисабз туманида 2 балл, 47 км;

— Самарқанд туманида 2 балл, 51 км.

Янгиликлар