Murad Buildings кетма-кет 5 йил «Йил бренди» мукофотига сазовор бўлди

Murad Building «Йил бренди» тақдирлаш маросимида доимий равишда юқори натижаларни кўрсатиб келмоқда.

18-19 май кунлари Humo Arena муз саройида VI Makon маркетинг форуми бўлиб ўтади. Бу Марказий Осиёдаги энг йирик профессионал форум бўлиб, у тадбиркорлар ва маркетинг ва сотиш бўйича етакчи мутахассисларни бирлаштиради. Форум доирасида нуфузли «Йил бренди 2023» мукофотини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилиб, унда 25 номинацияда Ўзбекистон экспертлари ва истеъмолчилари танлови асосида мамлакатнинг энг муваффақиятли брендлари ва компаниялари тақдирланади.

Бу йил овоз бериш ва шаффофликка шунингдек,  маълумотларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса ўз навбатида жамиятнинг овоз бериш натижаларига бўлган ишончини мустаҳкамлайди.

«2023 йил бренди» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимининг биринчи кунида Murad Buildings developer компанияси жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг алоҳида қизиқишини уйғотди.

Гап шундаки, компания кетма-кет бешинчи маротаба «кўчмас мулк» тоифасида истеъмолчилар танлови бўйича «Йил бренди» мукофотига сазовор бўлди, бу яна бир бор компаниянинг маҳсулот сифатини яхшилаш ва мижозларга тақдим этилаётган хизмат устида доимий равишда ишлашга бўлган интилишини акс эттиради.

Murad Buildings асосчиси ва раҳбари Мурад Назаров, Murad Buildings’га овоз берганларнинг барчасига самимий миннатдорлигини билдирди ва истеъмолчиларнинг ишончи компанияга янада кўпроқ масъулият ҳиссини юклашини таъкидлади.

«Биз ҳаммага ва  Парвардигорга барчаси учун миннатдормиз! Эҳтимол, кимдир учун ғалаба қозониш ғурур туйғусини уйғотар, аммо бизнинг ҳолатларимизда бу ҳар бир овоз берувчи томонидан билдирилган  ишонч ва эътирофни оқлаш учун қўшимча масъулиятдир. Бир нарсани айтишим мумкинки, шу пайтгача қилинган барча ишларимиз биз мақсад қилганларнинг 5% дан ҳам ошмайди. Ҳар доимгидек ва бу сафар ҳам сизга чин юракдан шуни айта оламанки, Murad Buildings шаклланишининг дастлабки йилларидан ташқари, биз доимо бундёдкор фалсафага содиқ қоламиз, мижозларимиз, шерикларимиз ва бутун жамият манфаати учун ишлаймиз»

Маълумот учун: Murad Buildings 21 йиллик тажрибага эга Ўзбекистоннинг етакчи developer компанияси бўлиб, ўзининг ноёб лойиҳалари ва ижтимоий масъулияти билан ажралиб турган ҳолда Ўзбекистон аҳолиси ва хорижий ҳамкорлар орасида ишончга сазовор бўла олган.

Ўзбекистон Республикаси солиқ қўмитаси маълумотлар базасига кўра, Murad Buildings холдинги таркибидаги компаниялар сўнгги уч йил ичида мамлакатнинг developer компаниялари орасида энг йирик солиқ тўловчилар учталигига киради. Компания ўзини ишончли ва масъулиятли шерик, инвестицион жозибадор қурувчи ва ўз соҳасидаги инноватор сифатида намоён этди.

Компания жамоаси асосан ўртача 30 ёшдагилар бўлиб, улар турли миллат ва жинс вакиллари ва уларни барчасини   ягона компания миссияси ва  қадриятлари бирлаштиради. 

Олдинда Форумнинг яна бир куни бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар ва ташриф буюрувчиларни жуда кўп қизиқарли жараёнлар кутмоқда: «Йил бренди 2023» кўргазмаси, кўнгилочар дастур, совринлар ўйин, экспертлар ҳайъати танлови «Йил бренди 2023» мукофоти ғолибларини аниқлаш.

Янгиликлар