Тошкентнинг барча туманларида Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 даги ўйинларини томоша қилиш учун майдончалар ташкил этилади

Энг катта майдонча «Бунёдкор» стадиони ҳудудида очилади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги ўйинлари Тошкентнинг барча туманларида ўрнатилган катта экранларда жонли эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Махсус томоша майдонлари рўйхати:

• Бектемир тумани — Роҳат маҳалласи;

• Миробод тумани — Фурқат боғи;

• Мирзо Улуғбек тумани — Central Park истироҳат боғи;

• Олмазор тумани — Ғалаба боғи;

• Сергели тумани — Марказий хиёбон;

• Учтепа тумани — Seul Eko park;

• Чилонзор тумани — Ғафур Ғулом боғи;

• Шайхонтоҳур тумани — Анҳор-Локомотив боғи;

• Юнусобод тумани — Юнусобод спорт мажмуаси;

• Яккасарой тумани — Дўстлик боғи;

• Янгиҳаёт тумани — INDEX park;

• Яшнобод тумани — Ашхобод сайилгоҳи;

Энг йирик томоша майдони «Бунёдкор» стадиони ҳудудида ташкил этилиб, бу ерда 10 минг нафар мухлис биргаликда миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлади.

 

Ўзбекистон