Самарқандда хусусий боғчанинг 3 ёшли тарбияланувчиси ҳалок бўлди
Бола сув ҳавзасига тушиб кетган, прокуратура ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда

Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида нодавлат боғчанинг 3 ёшли тарбияланувчиси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати.
Ҳодиса 5-июн куни Сарбазор МФЙда жойлашган «Юлдузча» нодавлат мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
Жумладан, 2023-йилда туғилган тарбияланувчи Р. М. муассаса ёнидаги умумтаълим мактаби ҳудудида фавқулотда ҳолатларда фойдаланиш учун қурилган сув ҳавзасига тушиб кетиши оқибатида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.





