Сурхондарёда Malibu ва Lacetti иштирокида ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Lacetti ва Malibu иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Жорий йилнинг 5 май куни соат 14:00 атрфоида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti автомашинасини бошқариб келиб, ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланган 1996 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu автомашинаси йўлнинг чап томонида жойлашган кўчага бурилаётганда тўқнашув содир бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси ва 1979 йилда туғилган йўловчиси (аёл) шифохонада вафот этишган.

Янгиликлар