Қуёшда яна кучли чақнаш содир бўлди

Қуёшда 5 май куни Х синфидаги энг юқори чақнаш қайд этилди.

Маълумотларга кўра, Х тоифадаги охирги чақнаш 3 май куни кузатилганди.

5 май куни Тошкент вақти билан соат 11:01 да 3663 (Н24W22) қуёш доғлари гуруҳидаги рентген диапазонида 20 дақиқа давом этган Х1.3 чақнаши аниқланди, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, учта М синфидаги чақнашлар қайд этилган. Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг кучига қараб бешта синфга бўлинади: А, Б, C, М ва Х.

Минимал синф А0.0 бўлиб, Ер орбитасида квадрат метрга 10 нановатт радиация қувватига тўғри келади. Кейинги ҳарфга ўтишда қувват 10 баробар ортади. Қуёшдаги чақнашлар одатда Ер томон йўналгани учун магнит бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

Янгиликлар