Тошкентда бетон тўсиққа урилган Nexia ёниб кетди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида бошқарувни йўқотган Nexia автомобили бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди.

Қайд этилишича, 30 ноябрь куни соат 20:53 да Олмазор тумани «Юқори Бешқўрғон» МФЙ ҳудудидан ўтган Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ҳаркатланган Nexia-1 русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиши натижасида автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:57 да етиб борган ва ёнғин соат 21:21 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида автомобилнинг мотор ва қисман салон қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Янгиликлар