Дания Украинага ҳарбий ёрдамни 9,3 миллиард долларгача оширади

Дания ҳукумати Украинага ҳарбий ёрдамни 4,4 миллиард кронга (629 миллион доллар) оширади, деб ёзади «ТАСС».

Мамлакат мудофаа вазири Троэльса Лунда Поульсеннинг сўзларига кўра, 2028 йилга бориб у 64,8 миллиард кронни (9,26 миллиард доллар) ташкил этади.

Уруш бошланганидан бери Дания энг фаол донор давлатлардан бири бўлиб келган. Биз ҳам худди шундай руҳда давом этишимиз керак, шунинг учун Фолькетингдаги партияларнинг катта қисми Украина фондига яна 4,4 миллиард қўшиб бизни қўллаб-қувватлаётганидан хурсандман”, — деди Дания Мудофаа вазирлиги раҳбари.

Аввалроқ Дания Мудофаа вазирлиги Копенгаген ва Киев ўртасидаги мудофаа-саноат ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида ҳукумат Украинага қиймати 2,2 миллиард крон (313,7 миллион доллар) бўлган 17-ёрдам пакетини юбориши ҳақида хабар берган эди.

Янгиликлар