Бухорода яна 50 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Бухоро вилоятида 2 август куни 50 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоятда айни пайтга қадар 1041 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олган, 902 нафар бемор соғайган, 3 киши касалликдан вафот этган. Ҳозирда 139 нафар беморга шифокорлар томонидан стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Aввалроқ Бухорода 27 нафар бемор коронавирусдан тузалгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 553 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган. Ҳозирда 8893 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар