Қўқонда таксида талончилик содир этган йуловчи қўлга олинди

Қўқон шаҳрида 29 июль куни «Matiz» автомашинасига йўловчи сифатида чиққан шахс талончилик содир этди, деб хабар берди Фарғона вилояти Ички ишлар бошкармаси ахборот хизмати.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошкармаси ахборот хизмати

Қўқон шаҳрида фуқаро С.Р. С.Л.нинг «Matiz» автомашанасини тўхтатиб, Боғибўстон кўчасига олиб бориб қўйишини айтиб, йўловчи сифатида ўтирган. Боғибўстон кўчасига етиб келганида автомашинадан тушаётиб, С.Л.нинг қўлида бўлган нархи 1 100 000 сўмлик «Мi Note-5» русумли телефон аппаратини очиқдан очиқ тортиб олиб, кетиб юборган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошкармаси ахборот хизмати

Маьлумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Aндижонда безорилик қилиб, фуқаронинг «Samsung A-10» телефонини олиб қўйган уч нафар ўсмир қўлга олингани, Тошкентда 16 ёшли боланинг 6,5 миллион сўмлик буюмларни талон-торож қилган ҳайдовчи ва Самарқандда юк машинасидаги 5 340 доллар ва 3 600 000 сўм пулларни ўғирлаган 25 ёшли қиз ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар