Навоийда прокурор Lacetti’си ЙТҲга учради

Навоий вилояти Ғозғон шаҳри прокурори йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Қайд этилишича, Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашина билан Навбаҳор тумани «Мирзо Улуғбек» маҳалласи ҳудудида йўлнинг кескин бурилиш жойида қарама-қарши йўналишдан келаётган Нурота тумани «Темирқовуқ» маҳалласида яшовчи фуқаро М.О. бошқарувида бўлган Lacetti билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида фуқаро М.О. ҳамда Ғозғон шаҳар прокуратураси ҳайдовчиси Н.Ж. тан-жароҳати олган. Автомашина ҳайдовчиси ёнида бўлган Ғозғон шаҳар прокурори Б.Исоқов тан-жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббий, автотехника ва бошқа экспертизалар тайинланган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Янгиликлар