Ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари қандай қўллаб-қувватланиши маълум бўлди

Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини моддий қўллаб-қувватлаш тизими кенгайтирилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушган меҳнат мигрантларига моддий ёрдам бериш тизимини кенгайтириш мақсадида вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида президентнинг 2020 йил 15 сентябрдаги «Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида махсус жамғарма ташкил этилмоқда.

Таъкидланишинича, жамғарма хорижда қийин аҳволда қолган меҳнат мигрантларига қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади:

— хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш;
— Ватанга қайтариш учун авиа ёки темир йўл чипталари ҳақини тўлаш;
— вафот этган шахс жасадини урф-одатларга кўра тайёрлашда 1000 АҚШ долларигача хизматлар ҳақини ва Ўзбекистонга олиб келиш учун чипта ҳақини тўлаш.

Янгиликлар