Тошкентдаги «Мовий гумбаз» хиёбони ўрнида янги мажмуа қурилиши мумкин

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Фото: davletov.uz

Хабарга кўра, ўзбек давлатчилигининг 3 000 йиллик сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, маънавий тарихи ҳамда ўтган 30 йил, айниқса, Янги Ўзбекистонни қуриш босқичини ўзида қамраб олган жараёнларни гавдалантирувчи «Истиқлол мажмуаси»нинг концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинди.

davletovuz Telegram каналида таxмин қилинишича, мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги ҳудуд танланган.

Янгиликлар